АКЦЕПТОР

АКЦЕПТОР (лот. acceptor — қабул қилувчи) — яримўтказгичлар валент зонасидаги электронларни «тутиб олувчи» киришма атом; у валент зонада ҳосил бўлувчи ва электр ўтказувчанликда иштирок этувчи ковакка эквивалентдир. Ge ва Si кристаллидаги В, Al, Ga атомлари — А. га мисол бўла олади (қ. Яримўтказгичлар).

Prev Article

АКУШЕРЛИК

Next Article

АЛАЙ