АКЦИЯ КУРСИ

АКЦИЯ КУРСИ — акциянинг бозор нархи. Акция курси акция келтирадиган дивиденд миқдорига тўғри мутаносиб ва банк фоизи даражасига тескари мутаносибликда ўзгаради. Акция курси акция номиналидан (акцияда кўрсатилган суммадан) юқори ёки паст бўлиб, бу талаб ва таклифга боғлиқ. Акция курсини эмитент эмас, бозор белгилайди. Акция курси тез ўзгариб туради. У қуйидагича белгиланади: дивиденд, Вр — банк фоизи. Акция нархининг биржада белгиланиши биржа котировкаси дейилади.

Prev Article

АКУШЕРЛИК

Next Article

АЛАЗАНИ