АКЦИЯ

АКЦИЯ (франц. action — фармойиш; рухсатнома, фаолият) — акциядор жамият чиқарган қимматбаҳо қоғоз. Ўз эгасининг акциядорлар жамияти капи-талида ҳиссаси борлигини ва шунга мувофиқ, топилган фойданинг бир қисмини дивиденд шаклида олишини, уни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқлайди. Акция қимматли қоғозларнинг кенг тарқалган қисми, ҳиссабай қоғозлар туркумига киради. Акция чиқарган жамият эммитент, уни сотиб олганлар эсаинвесторлар деб аталади. Акция дастлаб эммитент томонидан бирламчи бозорда сотилади, сўнгра у икки-ламчи бозорда (фонд бозорида) қайтадан олди-сотди этилади. Акция бевосита эммитент ёки воситачилар томонидан сотилади. Ўзбекистонда Акция аҳолига хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФ) ва уларга қарашли махсус магазинларда сотилади. Ўзбекистонда 1997 й. 5 та инвестиция фонди ишлади.

Акция давлат корхоналари акциядор жамиятларга айлантирилган чоғда ва янгидан акциядорлар жамиятлари тузилган пайтда чиқарилади. Ўзбекистондаги Акция давлат мулкини акциядорлаш жараёнида 1989 й. дан бошлаб чиқарилган. Акция эгасининг номи ёзилган ва тақдим этган кишига тегишли Акцияга бўлинади. Ўзбекистонда аҳоли орасида биринчи турдаги Акция тарқалган. Акция оддий ва имтиёзли турларга бўлинади. Оддий Акция дивиденд миқдори кафолатланмаган, лекин акциядорлар мажлисида овоз бериш ҳуқуқини таъминловчи Акция ; имтиёзли А. дивиденд оддиндан белгиланган, лекин овоз бериш ҳукуқини таъминламайдиган А А. эгасининг ўзида ёки депозитарийларда сақланади. Mac, 1995 й. да «Вақт» миллий депозитарийсида 2040 акциядорлик жамиятларининг умумий номинал миқдори 4 млрд. сўмлик акциялари сақланди.

Loading...