АКЦИЯДОР

АКЦИЯДОР — акциянинг эгаси, ундан наф кўрувчи юридик ёки жисмоний шахс. А. акциядорлик жамиятининг аъзоси, ўз акциясини тасарруф эта олади. Акциядор айрим фуқаро, фирма, корхона, банк, турли инвестиция фондлари, давлат (ҳукумат) ва жамоат ташкилотлари бўлиши мумкин. Қўлидаги акция миқдори ва турига қараб Акциядор ларнинг мақоми ҳар хил бўлади (айримлари фақат даромад олиши, айримлари корхона бошқарувида иштирок этиши мумкин). Акциядор акция чиқарган корхонанинг ҳамкорликдаги эгаси ҳисобланади.

Prev Article

АКУШЕРЛИК

Next Article

АЛАВИЙ