АКТЁРЛАР УЙИ

АКТЁРЛАР УЙИтеатр ходимларининг ижодий клуби. 1966 й. ташкил этилган. 1997 й. дан «Ўзбектеатр» ижодий и. ч. бирлашмаси қошида. Актёрлар уйида республика саҳна усталари ва ёш актёрларнинг ижодий учрашувлари, ҳисоботлари мунтазам ўтказилади, хотира кечалари, маъруза ва мунозаралар, кўргазма, кўрик ва танловлар, оғзаки журналлар уюштирилади, янги фильмлар намойиш қилинади. Актёрлар уйи қошида «Тошкент» театр-студияси, «Ўзбекистон» халқ рақс ансамбли, «Цин Сен» корейс фольклор театр-студияси ва б. ижодий жамоалар фаолият кўрсатади (1998).