АКУСТИК ЗОНДЛАШ

АКУСТИК ЗОНДЛАШатмосфера юқори қатламларининг т-раси, намлиги, босими, таркибидаги газларнинг ўртача молекуляр ҳамда атом оғирлиги ва б. кўрсаткичлари ҳақида маълумот олиш. Атмосферада товуш таркалишини ўлчаб амалга оширилади. Товуш тўлқинлари ўз хоссалари билан фарқ қиладиган атмосферанинг бир қатла-мидан иккинчисига ўтаётганда синади ва тарқалиш йўналиши ўзгара бориб, ер сирти томонга бурила бошлайди.