АКВЕДУК

АКВЕДУК (лот. aqua — сув ва dico — элтаман) , сув ўтказгич-кўприк — жар, дара, дарё, йўл устидан ўтказиладиган нов ёки қувурдан иборат кўприксимон, эстакада кўринишидаги сув ўтказувчи иншоот. Ўтказиладиган жойнинг узунлиги ва чуқурлигига қараб, Акведук ёғоч, темирбетон, тош, бетон ва металлдан қурилади. Ўзбекистонда қадим замонлардан буён Акведуклар ёғоч ва тошдан қурилиб келинган. Мас, 8 – а. охири — 9 – а. бошларида Афросиёбни сув билан таъминлаш мақсадида пишиқ ғиштдан Акведук қурилган (қ. Жўйи арзиз).

Prev Article

АКВАТОЛЛАР

Next Article

АККУМУЛЯТОР