АЛ-МАГЕСТ

«АЛ-МАГЕСТ» (араб. — ал-Мажистий, лот. Almagestum — «Буюк қурилиш») — юнон астрономи Птолемейнинг машҳур асари; 150—160-й. ларда ёзган. Бағдод халифаси Маъмуннинг фармони билан тахминан 825 й. да араб тилига таржима қилинган. Юнон астрономик комуси ҳисобланган. «Ал-магест»да муаллиф ўзининг илмий текширишларини қўшган ҳолда ўша даврда маълум бўлган астрономик билимларни баён этган. Унда олам тузилишининг геоцентрик тизими биринчи марта баён этилган бўлиб, Қуёш, Ой, сайёралар ва юлдузларнинг кўринма ҳаракати тушунтирилади. Бу тизимга кўра, оламнинг марказида Ер туради ва у ҳаракат қилмайди. «Ал-магест»да 1028 та юлдузни ўз ичига олган қад. юлдуз жадвалларидан бири ҳам бор. Астрономиянинг чуқур тушунчаларига асосланиб ёзилган «Ал-магест» бутун дунёга кенг тарқалган. Абу Райҳон Беруний «Ал-магест»ни қадимги ҳинд тилига таржима қилган. 1515 й. «А» Венецияда араб тилидан лйтин тилига таржима қилиниб нашр этилган. «Ал-магест» Европа тилларига ҳам таржима қилинган.

Loading...