АЛАБАМА — АҚШ штати, мамлакатнинг жан. да. Ер юзасининг катта қисми текислик, шим. ва шим.-шарқида Теннесси дарёси кесиб ўтган Аппалачи тоғларининг тармоқлари бор. Майд. 133,7 минг км2. Аҳолиси 4,1 млн. киши (30% негрлар, 1992). Маъмурий маркази — Монтгомери ш. Шаҳар аҳолиси 55%. Саноатининг асосий тармоқлари — қора металлургия ва металлсозлик. Тошкўмир, темир рудаси, боксит қазиб чиқарилади. Тўқимачилик, кимё (МаслШолс, Хантсвилл) ва ёғоч-қоғоз саноати (Чайлдерсберг) ривожланган. ГЭСлар бор. Теннесси водийсида — кимё ва б. корхоналар, Хантсвиллда авиация-ракета ҳамда портловчи моддалар з-длари бор. Қ. х. нинг асосий маҳсулотлари: бройлер жўжалар (мамлакатда 3 – ўринда), пахта, тухум. крамол боқилади. Деҳқончиликда маккажўхори, ер ёнғоқ, хашаки экинлар экилади.