АЛАМАТОВ

АЛАМАТОВ Отахон (1947.6.3, Андижон вилояти Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғи) — Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Меҳнат фаолиятини Марҳамат туманидаги У. Қорабоев номли жамоа хўжалигида бригада ҳисобчиси вазифасидан бошлаган (1965), 1978 й. дан шу хўжаликда бригада бошлиғи. Аламатов раҳбарлик қилган бригада Ўзбекистон Республикасининг дон мустақиллигини таъминлашда — пахта ва дон ҳосилдорлигини ошириш, сифатли уруғлик буғдой етиштириш соҳасида узоқ йиллар давомида юқори кўрсаткичларга эришди (буғдой ҳосилдорлиги 1998 й. да 84,0 ц/га, 1999 й. да 70 га экин майдоннинг ҳар гектаридан 87,0 ц/га).

Prev Article

АЛАМ

Next Article

АЛАНИЙ