АЛАМБАРДОР МАҚБАРАСИ

АЛАМБАРДОР МАҚБАРАСИ — Туркманистондаги меъморий ёдгорлик (11-а.). Сомонийлар сулоласидан Мунтасир (1005 й. вафот этган) дафн қилинган деб тахмин этилади. Мақбара пештоқ гумбазли, бир хонали, мурабба тархли (10,35×10,35 м), деворлари қалин, гумбаз ости бағалларига ғиштлар мавжли шаклда терилган. Бош тарзи уч қисмга бўлинган. Ўртадаги чуқур равокли пештоқ ва икки ёнидаги ясси равоқда ғиштлар нақш ҳосил қилиб терилган.

Prev Article

АЛАМ

Next Article

АЛ-АХРОМ