АЛАМКАШ

АЛАМКАШ (тахаллуси; асл исми Убайдулло Ислом ўғли) (1846 — ҳоз. Ғаллаорол тумани, Қизилқўрғон қишлоғи — 1924) — шоир, хаттот, таржимон. Ўз қишлоғида мактаб очиб, шу мактаб ўқувчилари учун ҳисоб илмига оид дарслик тузган. Аламкашнинг 100 дан ортиқ шеърдан таркиб топган қўлёзма асари, 250 дан ортиқ шеърни ўз ичига олган девони ва мат. га оид асари бизгача етиб келган. Аламкаш «Чор китоб»ни форсчадан ўзбекчага эркин таржима қилган (1898). Асар Тошкентда тошбосмада 3 марта қайта нашр этилган (1910, 1913, 1914). Девони қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида (инв. № 11306) сақланади.

Loading...