АЛАМЛИСОЙ

АЛАМЛИСОЙСамарқанд вилояти Пайариқ туманидаги сой. Қароқчитоғнинг жан. ён бағрида 900 м бал. дан бошланиб, Тоҳиршайх адирларида тугайди. Уз. 8 км дан зиёд. Аламлисой водийсининг кенглиги 100—200 м. Водийда учтагача терраса бор. Сув йиғиш ҳавзаси майд. 11 км2. Ёмғир ва булоқлардан сув олади. Ўртача йиллик сув сарфи 20—25 л/сек. Аламлисой сувининг кўп қисми (40%) баҳорда (биргина апр. ойида 18%) оқади, қолган ойларда 5—9% дан ортмайди. Баҳорда сел келиб туради. Аламлисой ёқасида Аламли қишлоғи чорвадорларининг қўтонлари жойлашган.

Prev Article

АЛАМ

Next Article

АЛАУНПАЯ