АЛАНД ОРОЛЛАРИ

АЛАНД ОРОЛЛАРИ, Ахвенанма — Болтиқ денгизида, Ботник қўлтиғига кираверишда; 6,5 мингдан ортиқ гранит орол (бал. 132 м гача) ва қоялардан иборат. Финляндия таркибида. Майд. 1,5 минг км2. Аҳолиси 25 минг киши чамасида. Ер юзаси сертепа. Иқлими мўътадил, денгиз иқлими. Йиллик ёғин 550 мм. Аралаш ўрмонлар, бутазорлар ва ўтлоқлар бор. Балиқ овланади, денгиз курортлари мавжуд. Аланд ороллари 1809 й. гача Швеция тасарруфида, сўнгра (1917 й. дек. гача) Россия ҳукмронлигида бўлган. 1921 й. да Миллатлар Лигаси Кенгаши Финляндиянинг Аланд ороллари устидан суверенитетини тан олди. 1921 й. ги Женева конвенциясига мувофиқ Аланд ороллари демилитаризация қилинган. 2-жаҳон урушидан сўнг янгидан демилитаризация қилинди (1947).

Prev Article

АЛАМ

Next Article

АЛАУНПАЯ