АЛАНГА

«АЛАНГА» — ойлик адабий ва бадиий журнал, 1928—30 й. ларда Самарқандда нашр этилган. Жами 32 сони чиққан. 1-сонининг адади 5000. «Аланга» лотин алифбосида босилган биринчи журналдир. Бир оз муддат Боту муҳаррирлик қилган. Асосан, таҳрир ҳайъати чиқарган. Унда Маннон Ромиз, Боту, Наби Қодиров, Ориф Олимжонов ва б. бўлган. «Аланга» да тил-имло масалалари ёритилган. 1929 й. дан «Қизил қалам» адабий уюшмасининг афкори (органи) вазифасини ҳам бажариб, адабий-бадиий материаллар, адабиётшунослик ва танқидчиликка оид мақолалар ҳам мунтазам бериб борилган. «Аланга» да Боту, Шокир Сулаймон, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Раҳим Али, Жиғой, Ғайратий, Ботур, Қосимжон, Ҳошим, Субой, Тошпўлат Саъдий ва б. нинг шеърлари, Фитрат, Ғози Олим, Е. Э. Бертельс, Ҳоди Зариф ва б. нинг илмий, илмий-оммабоп мақолалари босилган.

Prev Article

АЛАМ

Next Article

АЛАРИХ I