АЛАНИЙ

АЛАНИЙ, а-аминопропион кислота, табиатда кенг тарқалган аминокислоталардан бири. Мол. м. 89,09. Организмда эркин ҳолда учрайди, барча оқсиллар таркибига киради. Р-А. CH2(NH2) CH2COOH оқсиллар таркибида учрамайди, лекин аминокислоталар алмашинувида у оралиқ маҳсулот бўлиб, айрим биологик фаол бирикмалар таркибига киради. Буфер эритмалар тайёрлашда, пантотен кислота ва биологик фаол пептидлар аналогларини синтез қилишда ишлатилади.

Next Article

АЛВОН