АЛАНЛАР

АЛАНЛАР — мил. 2—9-а. ларда Қуйи Волга бўйи, Жан. Уралолди, Дон бўйи, Шим. Каспий бўйи (Днепргача) минтақаларда яшаган кабилалар; сарматларнипт авлоди. Ўзларини иронлар деб атайдилар, Византия манбаларида аланлар, грузин манбаларида ослар, рус ёдномаларида яслар деб аталадилар. Мил. ав. 2-а. дан роксоланлар номи билан маълум. Ҳинд-европа тил оиласининг эрон тармоғига мансуб тилда сўзлашган. Аланларнинг асосий хўжалиги чорвачилик ва қисман деҳқончилик бўлиб, кейинчалик ҳунармандчилик, кулолчилик, заргарлик ва металлургия тараққий этади. Аланлар ижтимоий ҳаётида қабила бошлиқлари муҳим ўрин тутган. Аланлар 4-а. да (372) гуннлар ва 6-а. да аварлар томонидан қаттиқ зарбага учрайдилар. Уларнинг бир қисми халқларнинг буюк кўчишида иштирок этиб Ғарбий Европа ва Шим. Африкага бориб ўрнашади. У ерда Аланлар вандаллар билан биргаликда 6-а. ўртасигача мавжуд бўлган давлат барпо этганлар. Доғистондан Кубан бўйигача Аланлар яшаган ҳудуд 7—10-а. ларда Хазар хоқони тасарруфида бўлган. Бу даврда А. Хазар хоқонлиги, Византия ва Араб халифалигига қарши курашдилар. 10—12-а. ларда Аланларнинг илк давлати тузилади. Шу даврда Аланларда юнон алифбоси асосида ёзув вужудга келади. 1238—39 йларда мўғуллар Аланларга қақшатқич зарба бериб Кавказолди текисликларини эгаллайдилар. Омон қолган А. Марказий Кавказ тоғлари ва Кавказорти (Жан. Осетия)га кетадилар ва у ердаги маҳаллий Кавказ аҳолиси б-н қўшилиб кетганлар. Аланлар қабилалари ўртасида 7-а. да христиан дини, 14-а. да ислом дини тарқалади. Аланлар осетин халқининг бевосита аждоди бўлиб, улар Шим. Кавказнинг маҳаллий аҳолиси этногенезида ҳамда маданиятининг вужудга келишида муҳим роль ўйнаган.

Loading...