АЛАВИЙ

АЛАВИЙ (Абдулла Алавий) (1903, Пскент—1931.7.1, Самарқанд) — шоир, адабиётшунос. Ленинграддаги Шарқ тиллари ин-тида таҳсил кўрди ва шу ўқув юртида (1924—27), Самарқанддаги Пед. академиясида (1927—30) дарё берди. Алавий бармоқ вазнига асосланган ўзбек шеъриятининг бадиий имкониятларини кенгайтирди, ўзбек адабиётидаги сочма (эркин) шеър бошловчилардан бири бўлди. Пскент туманининг Эвалак қишлоғида истиқомат қилган Берди бахши оғзидан «Алпомиш» достонини ёзиб олган (1926) .