АЛАЙҲИССАЛОМ

АЛАЙҲИССАЛОМ (ас) (араб. – унга салом бўлсин) — исломда пайғамбарлар номи тилга олинганда айтиладиган дуо. Бу дуо барча пайғамбарлар, жумладан Муҳаммад (сав) номи тилга олинганда ҳам айтилади. Аммо, мазкур дуонинг иккинчи тури — «Саллаллоҳу алайҳи васаллам» (сав) («Аллоҳ таоло ул зотга ўзининг салавот ва саломини нозил этсин») ҳам мавжуд бўлиб, у фақат Муҳаммад пайғамбарга нисбатан айтилади.