АЛБАН ТИЛИ

АЛБАН ТИЛИ — албан халқининг тили. Албания Республикасининг давлат тили. Ҳинд-европа тиллари махсус гуруҳига киради. Албан тилида 3 млн. дан ортиқ киши сўзлашади, 2 катта диалектга бўлинади: шим. (гег), жан. (тоск). 19-а. охирида ҳоз. адабий Албан тили мазкур диалектлар асосида шаклланган. Тузилиши жиҳатдан Албан тили билан булғор ва румин тиллари ўртасида умумий ўхшашлик мавжуд. Албан тилида лотин, юнон, жан. славян, турк ва б. тиллардан ўзлашган сўзлар кўп. Албан тили ёзуви лотин графикаси асосида.

Prev Article

АЛ-АХРОМ

Next Article

АЛГОЛ