АЛБАНЛАР

АЛБАНЛАР (ўзларини шкиптар деб атайдилар) — Албания Республикасининг асосий халқи. Умумий сони 6,1 млн. (1992). Албанияда 3,250 млн. киши, Югославияда (1,985 млн. киши), Македонияда (500 минг киши), Италияда, Грецияда, РФ ва б. давлатларда яшайди. Тили ҳинд-европа тиллари оиласига киради. Албанлар кад. даврларда Болқон я. о. нинг ғарбий қисмида яшаган иллирий, қисман фракийлар авлодидир. «Албанлар» этноними дастлаб мил. 2-а. га оид манбаларда тилга олиниб, 11-а. дан ҳоз. Албаниянинг бутун аҳолисига нисбатан қўлланилган. Албанлар европеоид ирқига мансуб. Албанларнинг кўпчилик қисми ислом динини қабул қилган, бир қисми православ ва католик. Деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланадилар. Саноатда ҳам ишлайдилар.

Prev Article

АЛБАНИЯ

Next Article

АЛБОН