АЛЬБЕРТ КЎЛИ — Шарқий Африкадаги кўл, Нил дарёси ҳавзасида, денгиз сатҳидан 619 м баландликдаги тектоник сойликда. Уз. 160 км, эни 40 км гача. Майд. 5,6 минг км2, чуқ. 58 м гача. Қирғоқлари тик. Семлики ва Викториянил дарёлари. қуйилиб, Альбертнил дарёси оқиб чиқади. Балиқ овланади, кема қатнайди. Асосий портлари: Бутиаба, Касеньи.