АЛЬБЕРТИНА

АЛЬБЕРТИНАВена ш. даги графика асарлари кўргазмаси, дунёда энг бой тўпламлардан: 35 мингдан зиёд расм, миниатюра асарлари, 1 млн. дан ортиқ гравюра ва литография, плакатлар мавжуд. Рафаэль, А. Дюрер, П. Рубенс, Рембрандт ва б. яратган кўплаб нодир расмлар йиғилган. 1776 й. да герцог Альбертининг шахсий тўплами сифатида асос солинган. 1920 й. да Вена ун-ти гравюра кабинети билан бирлаштирилган.

Loading...