АЛЬБИТ

АЛЬБИТ (лот. albus — оқ) — плагиоклазлар гуруҳига мансуб жинс ҳосил қилувчи минерал. Кимёвий формуласи — Na[AlSi3OJ. Қаттиқлиги 6—6,5. С. or. 2,6. Ранги оқ, бўз-сариқ пуштироқ; кристалл доналари майда. Шишага ўхшаш ялтироқ. Альбит асосан ишқорли жинслар (ишқорли гранит, ишқорли сиенит ва б.) таркибида бўлади. РФ (Карелия, Кола я. о., Урал), Украина (Украина қалқони, Азов бўйи)да кенг тарқалган. Керамика саноатида хом ашё сифатида ишлатилади.