АЛЬБУКЕРКЕ

АЛЬБУКЕРКЕ — АКШ жан.ғарбидаги шаҳар. Нью-Мексика штатида, Рио-Гранди дарёси бўйида жойлашган. Аҳолиси 385 минг киши (1990, шаҳар атрофи билан 449 минг киши). Халқаро аэропорт бор. Атом энергетикаси тадқиқотларининг йирик маркази. Ядро қуроллари такомиллаштирилади ва ишлаб чиқарилади. К – х. ва кончилик (уран, рангли металлар) р-нининг савдо-молия маркази. Озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари, ун-тлар бор. Шаҳарга 1706 й. да асос солинган.

Next Article

АЛЬДЕБАРАН