АЛДАРАЗСОЙ

АЛДАРАЗСОЙСамарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги сой. Кароқчитоғнинг жан.-ғарбидаги адирлардан бошланиб, жан. га томон оқади. Ёмғир ва булоклардан сув олади. Уз. 16,5 км. Алдаразсой дан, асосан, Алдараз қишлоғи сув ичади.

Prev Article

АЛДАР КЎСА

Next Article

АЛЕКСАНДР I