АЛЬДОСТЕРОН

АЛЬДОСТЕРОНбуйрак усти бези пўст қаватининг гормони; кортикостероидларп мансуб, кортикостерон ҳосиласи. Мол. м. 360,48. Кортикостероид фаолликка эга. Дезоксикортикостерондан 100—120 марта фаолроқ. Альдостерон организмда минераллар алмашинувини, натрийнинг бевосита сўрилишини ва калийнинг сийдик билан ажралишини ростлаб туради. Альдостерон ҳосил бўлиши организмдаги сув-туз алмашинуви ва овқат таркибидаги натрий ва калий миқдорига боғлиқ. Альдостерон ажралишида адренокортикотроп гормон, ангиотензин, ренин ва б. иштирок этади.