АЛЕКСАНДР I КАРАГЕОРГИЕВИЧ

АЛЕКСАНДР I КАРАГЕОРГИЕВИЧ (1888. 17. 12 – 1934. 9. 10) — Югославия (1929 й. гача серблар, хорватлар ва словенлар қироллиги) қироли (1921 й. дан). 1929 й. ҳарбий-монархик диктатура ўрнатган. Улуғ серб шовинистик ички сиёсати олиб борган, ташки сиёсатда Франция таъсирида бўлган. Марселда (Франция ташқи ишлар вазири Л. Барту б-н биргаликда) хорват миллатчилари — усташлар томонидан ўлдирилган.