АЛЕКСАНДР НЕВСКИЙ

АЛЕКСАНДР НЕВСКИЙ (тахм. 1200 — 1263) — Новгород князи (1236— 51). Александр Невскийнинг отаси князь Ярослав Всеволодович, онаси — қипчоқ қизи бўлган. 1251 й. А. Н. Ботухон ўрдасига келиб у б-н дўстлашган, сўнгра унинг ўғли Сартак билан анда тутинган, натижада Ботухоннинг асранди ўғлига айланган. 1252 й. тажрибали саркарда Невруй нўён бошчилигидаги мўғул қўшинини Русга бошлаб келган. Александр Невскийнинг акаси Андрей Швецияга қочган ва Александр Невский 1252 й. дан Владимирнинг улуғ князи бўлган. 1240 й. 15 июлда швед босқинчиларини Нева соҳилида тор-мор қилгани учун «Невский» лақабини олган (қ. Нева жанги) А. Н. князь ҳокимиятини мустаҳкамлашга интилган.