АЛЕКСАНДРИЯ МУСКАТИ

АЛЕКСАНДРИЯ МУСКАТИ — хураки, уртапишар майизбоп ва винобоп узум нави. Ватани Арабистон я. о. Ўзбекистонда р-нлаштирилган. Қримда ва Грузияда кенг тарқалган. Тупи кучли ўсади, барги ўртача, беш бўлакли, чети арра тишли. Гули икки жинсли. Узум боши ўртача (буйи 22 см, эни 12 см), цилиндрсимон, огирлиги 280 г гача. Ғужуми уртача, думалоқ ёки бир оз чўзиқ, сарғиш-яшил, хушбўй, таркибида 24—26% канд бор. Фаол ҳарорат йигиндиси 2800°—2900° бўлганда 140 — 150 кунда (сент. охирларида) пишади. Ҳосилдорлиги 150—180 ц/ га. Доғли антракнозта, совуққа чидамсиз. Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда ўстирилади.

Loading...