АЛЕУТЛАР

АЛЕУТЛАР (ўзларини унанган деб атайдилар) — халқ, Алеут о. лари ва Аляска я. о. (АҚШ), шунингдек Командор о. лари (Россия Федерацияси)нинг туб аҳолиси. Умумий сони 3 минг киши (1990), жумладан АҚШда 2 минг киши. Алеут тилида сўзлашади. Диндорлари асосан православлар.

Prev Article

АЛЕМАННЛАР

Next Article

АЛИ ЖЎБ НОЙИ