АЛЕВРИТ

АЛЕВРИТ (юн. aleuron — ун) — бўшак (зичлашмаган), чақиқ (парчаланган) чўкинди жинс. А. ўз заррачаларининг ҳажмига кўра, қумдан майинроқ, гиддан дағалроқ бўлади. Алеврит даги заррачаларнинг диаметри кўпинча 0,01 мм дан 0,1 мм гача. Шундай заррачалардан ҳосил бўлган тоғ жинсларининг структураси Алеврит структураси деб, заррачалари эса А. фракцияси деб аталади. Алевритга чанг, лёсс ва лёссимон жинслар киради.

Loading...