АЛЬФА-СПЕКТРОМЕТРЛАР

АЛЬФА-СПЕКТРОМЕТРЛАР — радиоактив ядролар чиқараётган альфа (а)-зарралар энергиясини ўлчайдиган асбоб. Ишлаш тарзи а-зарраларнинг магнитик таҳлилига (магнит А.-с.) ёки уларнинг ионловчи таъсирларини тадқиқ қилишга (ионлаш камераси) асосланган. а-зарраларнинг энергетик спектри (нафис структураси)ни ўрганиш ядро физикасида катта аҳамиятга эга. Спектрлар ядронинг энергетик сатҳлари тўғрисида маълумот беради. Одатда, маҳсул ядронинг энергетик сатҳлари бир-бирига яқин бўлади. Mac, Ra226 ядросининг иккинчи ва учинчи уйғонган ҳолати энергиялари фарқи 20—43 кэВ. Шунинг учун а-спектрометрларнинг энергетик сатҳлар бир-бирига яқин бўлган гуруҳларини ажрата олиш қобилияти катта бўлиши керак. Ҳоз. замон магнит а-спектрометри энергетик сатҳлар фарқи 0,07% бўлган чизиқларни ажрата олади.

Prev Article

АЛЬСИФЕР

Next Article

АЛЮМИНИЙ