АЛГЕБРАИК ИФОДА

АЛГЕБРАИК ИФОДА — алгебраик амаллар (қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш, бутун мусбат даражага кўтариш ва бутун кўрсаткичли илдиз чиқариш) ишоралари билан бириктирилиб, ҳарф ва сонлардан тузилган ифода. Алгебраик ифодада сонлар ва ҳарфларнинг илдиз ишоралари (радикаллар) қатнашмаса, бундай ифода рационал Алгебраик ифода агар радикаллар қатнашса, иррационал Алгебраик ифода дейилади. Агар рационал Алгебраик ифодада ҳарфли ифодага бўлиш амали қатнашмаса, бундай А. и. бутун, агар қатнашса, касрли А. и. дейилади.

Prev Article

АЛ-АХРОМ

Next Article

АЛГОНКИНЛАР