АЛГЕБРАНИНГ АСОСИЙ ТЕОРЕМАСИ

АЛГЕБРАНИНГ АСОСИЙ ТЕОРЕМАСИкомплекс сонлар майдонида берилган ихтиёрий даражали кўпҳад камида битта илдизга эгалигини тасдиклайдиган теорема. Бу теоремадан даражали кўпҳад, каррали илдизларнинг карралилиги ҳисобга олинганда роппа-роса п та илдизга эга бўлиши келиб чиқади. 17—18 – а. ларда алгебранинг асосий мазмуни тенгламалар ечишдан иборат бўлганлиги учун юқрридаги теорема Алгебранинг асосий теоремаси дейилади. Алгебранинг асосий теоремасини биринчи марта Гаусс узил-кесил исбот қилган.

Next Article

АЛЕЗИЯ