АЛГОРИТМИК ТИЛ

АЛГОРИТМИК ТИЛ — бирор масала ечимини алгоритм кўринишида ёзишга имкон берадиган дастур тузиш тили. Алгоритмик тилни қўллаш синтаксис (асосий мисоллардан қурилма тузиш қоидалари тизими) ва семантика (уларни бир хил шарҳлаш қоидалари тизими) билан белгиланади. Алифбонинг баъзи ҳарфлари ёки бирор бошқа тимсоллар Алгоритмик тилнинг тимсоллари бўлиши мумкин. Сўзлар, гаплар, жадваллар ва б. ифодалар Алгоритмик тил қурилмалари ҳисобланади. Шахмат ўйини тиббий ташхис қўйиш, фикрлаш жараёнларини моделлашда Алгоритмик тилнинг алоҳида гуруҳи — ИПЛ, ЛИСП, СЛИП ва б. қўлланилади.