АЛИ АВЛОДЛАРИ

АЛИ АВЛОДЛАРИАли ва унинг хотини — Фотима (Муҳаммад пайғамбарнинг қизи)дан тарқалган авлодлар. Ўрта аср мусулмон мамлакатларидаги айрим сулолалар — идрисийлар, фотимийлар, зайдийлар улардан бошланган. Марокашдаги алавийлар сулоласи ўзини Али авлодлари деб ҳисоблайди. Али авлодлари ҳоз. вақтда барча мусулмон мамлакатларида мавжуд. Али жами 28 фарзанд кўрган, шулардан 11 нафари ўғил, 17 нафари қиз эди. Фотимадан тарқалган Али авлодлари «сайидлар», ўзбеклар орасида «тўралар» деб аталади. Алининг бошқа хотинларидан тарқалган авлодлари «хўжалар»га киради.

Prev Article

АЛЕМАННЛАР

Next Article

АЛИ ЖЎБ НОЙИ