АЛИ ДЎСТ НОЙИ

АЛИ ДЎСТ НОЙИ (16 – а. охири – 17-а. бошлари) — мусиқашунос, созанда-бастакор. Бастакор ва мусиқашунос Махдумзода Хоразмийнинг шогирди. Кўпгина амаллар ва мустаҳил (янги ой) номли чолғу асарларининг муаллифи. Ҳисорда, кейинчалик Балхда яшаган. Бу ерда таникуш санъаткор Абдуллоҳ Нойидан таълим олади, Термиздаги санъаткорлар ҳомийси Мирараб ҳузурида ижод килади. Хожаги Жаъфар Қонуний, Амир Масти Қобузийлар билан бир каторда А. Д. Н. Дарвишали Чангийнинг «Туҳфат уссурур» («Шодлик туҳфаси») асари учун қимматли маълумотлар берган.

Prev Article

АЛЕМАННЛАР

Next Article

АЛИ ЖЎБ НОЙИ