АЛИ НАСАФИЙ МАҚБАРАСИ

АЛИ НАСАФИЙ МАҚБАРАСИ (14-а ) — Шоҳизинда ансамбли таркибида. Насаф (қарши)лик бинокор уста Али Насафий қурган (14-а. 70—80-й. лар). Мақбара 11 —12-а. ларда қурилган бинолар ўрнида бунёд этилган. Зангори — кўк пештоқли мақбара, «Номсиз — 1», «Алим Насафий мақбараси» номлари билан ҳам машҳур. Мурабба хонаси икки кават гумбаз билан ёпилган, 16 қиррали гардишга ўрнатилган ташқи гумбаз узоқдан кўзга ташланади. Бўртма нақш ишлаб, сиркори парчин билан безатилган гўрхона мурабба тарҳли (3,45×3,45 м), бал. 1,75 м, балхи гумбаз билан ёпилган.

Loading...