АЛИ ПОШО ТЕПЕЛЕНА

АЛИ ПОШО ТЕПЕЛЕНА, Али Пошо Янина (тахм. 1744—1822.5.2) — Тепелена (жан. Албания) дан чиққан албан мулкдори. Болқон я. о. нинг катта қисмига ҳокимлик қилган. Усмонли турк салтанатида марказий ҳокимиятнинг заифлашганидан фойдаланиб, 1787 й. Янина ш. ни (Шим. Грецияда) эгаллаган, сўнг Албания ва Грециянинг 1,5 млн. киши яшайдиган катта қисмини ҳам ўзига тобе этган (1812). Ўзининг шахсий қўшини ва флоти бўлиб, хорижий давлатлар билан ўзаро алоқалар ўрнатган. Али Пошо Тепелена мулкларида ўзаро низолар барҳам топган, савдо йўллари бехавотир бўлган. 1820 й. июлда Туркия султони Маҳмуд II А. П. Т. га қарши уруш очган ва ушбу уруш жараёнида Али Пошо Тепелена маглубиятга учраб, ҳалок бўлган.

Next Article

АЛИГОТЕ