АЛИ ШУНҚОР

АЛИ ШУНҚОР (15 – а. 2 – ярми) — шоир ва созанда-бастакор. Алишер Навоий ва Дарвишали Чангийларнинг таъкидлашича, Али Шунқор ноёб истеъдодлардан бўлиб, бир неча баёз ва девонлар тузган, бир қанча мусиқа асарлари яратган. У ўз ғазалларига мусиқа басталаб, ўзи куйлаган. Дугоҳ мақомининг Туркий зарб усулидаги «Савти Бегумий» ва «Нақши Бегумий» каби тароналари билан шуҳрат қозонган.

Next Article

АЛИДАДА