АЛИБЕКОВ Ислом Майбосович

АЛИБЕКОВ Ислом Майбосович (1945.15.4, ХХР Синъцзян-Уйғур мухтор тумани, Чугунчақ ш.) — театр рассоми, Қорақалпоғистон халқ рассоми (1987). Олмаота бадиий билим юртида таълим олган (1962—69). Олмаотадаги Республика ёш томошабинлар театрида рассом (1969—72); 1972 й. дан Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театрида бош рассом. Алибековнинг қорақалпоқ театрлари учун яратган саҳна безаклари асар руҳи ва реж. ғоясига монандлиги б-н ажралиб туради. Алибековнинг, шунингдек рангтасвир («Қ. Соипов портрети», 1973; «Учрашув», 1977 ва б.), ҳайкалтарошлик («Бахт», «Эртак» — иккаласи ҳам шамот, 1980 ва б.) асарлари бор. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1984).

Prev Article

АЛИ ҚУШЧИ

Next Article

АЛИЗАРИН