АЛИБОЙ ал-КАБИР

АЛИБОЙ ал-КАБИР (1728-1773) — мамлуклардан бўлган Миср ҳукмдори (1769—72). 1768—74 й. лардаги рус-турк уруши даврида қўзғолон кўтарган ва турк пошосини мамлакатдан қувиб чиқариб Мисрни мустақил (1769), ўзини султон деб эълон қилган (1769) ҳамда Туркияга қарши уруш очган. 1772 й. Туркия билан урушга қарши бўлган мамлук бейлари томонидан тахтдан ағдарилгач, Фаластинга қочган.

Prev Article

АЛИ ҚУШЧИ

Next Article

АЛИЕВ