АЛИДАДА

АЛИДАДА (араб, ал-идода — чизғич) — сонларни кўчирувчи металл чизғич. У бурчак ўлчайдиган астрономик ва геодезик асбоблар доираси марказидан ўтадиган ўққа ўрнатилиб, икки учига верньер ёки микроскоп жойлаштирилади. Шулар ёрдамида доира четида кўрсатилган сонларни керакли аниқликда ёзиб олиш мумкин. Алидада бурчакларни ҳисоблаш учун хизмат қилади.

Prev Article

АЛИ ҚУШЧИ

Next Article

АЛИКЎШ