АЛИЕВ

АЛИЕВ Мамат (1934.13.9, Самарқанд тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1998). СамДУнинг тарих ф-тини тугатган (1958). 1958—90 й. ларда Шаҳрисабз, Самарқанд туманидаги мактабларда ўқитувчи, мактаб директори ўринбосари, мактаб директори. 1991 й. дан Тайлоқ туманидаги 11-мактаб директори. Алиев фаолияти даврида мактаб моддий техника базаси мустаҳкамланди, мактабнинг янги биноси ишга туширилди, лимонарий қурилди.