АЛИЕВ

АЛИЕВ Ҳайдар Алирза ўғли (1923.10.5, Нахичеван ш.) — озарбайжон давлат ва сиёсат арбоби. Ишчи оиласида тугилган. Нахичеван пед. техникумини (1939), Озарбайжон давлат ун-тининг тарих ф-тини (1957) тугатган. 1941-43 й. ларда ички ишлар халқ комиссарлигида, 1944-69 й. ларда Озарбайжон ССР давлат хавфсизлиги органларида ишлаган (1967 й. дан раиси). 1969 й. июлдан Озарбайжон ССР КП МК биринчи котиби. 1982—87 й. ларда собиқ Иттифоқ ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари. 1991—93 й. ларда Нахичеван Мухтор Республикаси Олий Мажлис раиси. 1993 й. июнидан Озарбайжон Республикаси Олий Кенгаши раиси ва Озарбайжон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи, 1993 й. 3 окт. дан. Озарбайжон Республикаси президенти. Алиев бир қанча ун-тлар, жумладан Ўзбекистон миллий ун-тининг фахрий д-ри (1997). Расмий ташриф билан ЎзРда бўлган (1997).

Prev Article

АЛИЕВ