АЛИФБО

АЛИФБО (араб Алифбо сининг бошланғич икки ҳарфи — алиф ва бо номидан олинган) — бирор тилнинг ёзувига қабул қилинган ва маълум анъанавий тартиб берилган ёзув белгилари (мас, араб Алифбоси, лотин Алифбоси) ёки бўғин белгилар (мас, ҳинд А. си — деванагари) мажмуи. Алифбо мил. ав. 2000-й. охирларида қад. Угарит ва финикий ёзуви товуш тизимидан келиб чиққан. Ундан илгари Миср иероглифлари саноқ тизими мавжуд бўлган, деб тахмин қилинади. Туркий халқларнинг рун ва туркий (уйғур) ёзувлари бўлган. Аммо, бу ўзига хос туркий ёзувлар Ахи ҳақида маълумот учрамайди. Уларга оид ҳарфлар жадвали товуш белгилари ҳақидаги бошқа манбалардаги маълумотлар ҳамда шу ёзув ёдгорликлари асосида тузилган. Ҳоз. ҳарфий ва баъзан бўғин Алифбо лари финикий Алифбо сидан, оромий (араб, яҳудий), юнон (лотин ва ҳ. к.) ва б. Алардан келиб чиққан. Араб Алифбо сига — барча араб мамлакатлари, шунинг-дек Эрон, Афғонистон, Покистон, Шарқий Туркистон — Шинжон, шунингдек 13—20-а. бошларида туркий халқлар ёзув тизимида; лотин Алифбо сига Америка, Австралия қитъасидаги барча халқлар, Европанинг кўпчилик халқлари, Осиё ва Африкадаги баъзи халқлар (Индонезия, Туркия ва б.) ёзув тизимида; Кирилл Алифбо сига — Европа, Осиёдаги баъзи халқлар ёзув тизимида; ҳинд бўғин Алифбо сига — Ҳиндистондаги кўпгина элатлар ёзув тизимида амал қилинган. Яна қ. Араб ёзуви, Арман ёзуви, Грузин ёзуви, Корейс ёзуви, Туркий (уйғур) ёзуви, Ўрхун-енисей ёзуви, Юнон ёзуви, Ҳинд ёзуви, Лотин алифбоси.

Loading...