АЛИФМОЙ

АЛИФМОЙўсимлик мойлари ва алкид смолаларидан олинадиган модда. А. сариқ рангда нолча ранггача бўлган шаффоф суюқлик бўлиб, ёғоч ва металлга яхши суркалади, ҳавода астасекин қотиб юпқа эластик парда ҳосил қилади. Ўсимлик мойларидан олинадиган Алифмой табиий (таркибида мой миқдори 100%), аралаш (таркибида мой миқдори 70—75%) ва ярим табиий (таркибида мой миқдори 50 — 55%) хилларга; алкид смолаларидан олинадиган Алифмой глифталли, пентафталли ва ксифталли (таркибида мой миқдори 50%) хилларга бўлинади. Табиий Алифмой грунтовкалар, шпаклевкалар, бўёқлар тай-ёрлашда, ёғоч ва ғовак материаллар сиртига шимдиришда, аралаш қуюқ мойли бўёқларни суюлтиришда, алкидли Алифмой мойли бўёқлар тайёрлашда ишлатилади.

Prev Article

АЛИП-МАНАШ

Next Article

АЛКИЛЛАР