АЛИГОТЕ

АЛИГОТЕ — ўртапишар, винобоп узум нави. Франция халқ селекциясида яратилган. Тупи ўртача, баъзан заифроқ ўсади. Барги тўгарак, уч бўлакчали, арра тишли. Барг орқаси тукли. Гули икки жинсли. Узум боши ўртача, оғирлиги 100—110 г, ғужуми тиғиз, йирик (диаметри 12—16 мм), кўкиш-оқ, жигарранг доғлари бор. Куртаклари ёзилганидан то ҳосили пишгунча вегетация даври 130—150 кун давом этади. Фаол ҳарорат йиғиндиси 2600°—2850° да авг. нинг охирида пишади. Таркибида 25% қанд бор. Ҳосилдорлиги 100—150 ц/га. Касалликларга чидамли, совуққа бардоши ўртача. Ҳосилидан соф ва шампан винолар, коньяк учун спирт тай-ёрланади. Ўзбекистоннинг ҳамма вило-ятларида экилади.

Prev Article

АЛИ ҚУШЧИ

Next Article

АЛ-ИЗОҲ