АЛИЖОН ҒИЖЖАКИЙ

АЛИЖОН ҒИЖЖАКИЙ (15-а. 2-ярми) — ҳиротлик созанда-бастакор, ҳофиз. Дарвишали Чангийнинг таъкидлашича, A. F. «олий мажлисларнинг фусункори», ноёб истеъдод соҳиби бўлган. Мақомдаги олти овознинг бир йўлида ишланган мураккаб куйи, Туркий зарб усулидаги «Жуфт ҳилолқамар»и, Давр шоҳи усулидаги «Савти дугоҳ»и А. Ғ. нинг ўз замонасидаги етук санъаткорлардан бири эканлигини кўрсатади. У нақшларининг кўпини устози Уста Шодига бағишлаган. Бастакорнинг мусиқий асарларини созанда, хонандалар севиб ижро этишган.

Prev Article

АЛИЕВ